иборат мужтаҳидлар билан тўлиб-тошганди. Агар таъсир ўтган бўлса, табиийки у мана шу фуқаҳоларда ўз аксини топарди. Лекин воқе шуки, биз улардан сақланган фиқҳда рум фиқҳидан таъсирланган ёки у ҳақда гапирилган бирор нарсани топа олмаймиз. Балки уларнинг фиқҳлари ва ҳукмлари Китоб, Суннат ва саҳобалар ижмосига асосланган эди. Ўша мужтаҳидларнинг энг машҳурларидан бири имом Авзоийдир. У Шомдаги рум мадрасаларининг катта маркази бўлган деб гумон қилинаётган Байрутда яшаб, ўша ерда вафот этган. Унинг жуда кўп раъйлари кўп мўътабар китобларда девон қилинган. Шофеъийнинг «Ал-Умм» китобининг еттинчи жузъида Авзоийнинг кўп ҳукмлари ривоят қилинган. Уни ўқиган ҳар қандай кишига Авзоийнинг рум фиқҳидан узоқлиги - осмон билан ерча фарқи борлигини кўради. Авзоийнинг мазҳаби унинг фиқҳидан, ундан ривоят қилинган нарсалардан аён бўлганидек, у аҳли ҳадисларнинг мазҳабидан бўлиб, раъйдан кўра кўпроқ ҳадисга суянади. Авзоий каби бошқа фуқаҳолар ҳам худди шундай. Агар бирор таъсирланиш юз берса, мана шу фуқаҳоларда зоҳир бўларди.
Тўртинчидан, мусулмонлар бошқа юртларни олган пайтда, фатҳ қилинган халқдан кўра дунёқараши тор эди, деган гап мутлақо асоссиз. Бу гапда мантиқ бўлганда, улар ўз дунёқарашларини ташлаб, фатҳ қилинган юртларнинг дунёқарашини олишарди. Чунки заиф фикр эмас, кучли фикргина таъсир кучига эга. Ҳис орқали мушоҳада қилинганки, румликлар ҳукмидаги одамлар ҳаёт ҳақида Исломга зид тушунчалар билан яшарди. Мусулмонлар у ерларни фатҳ этган пайтда, аҳли Исломга киришга мажбур қилингани йўқ. Балки улардан жизя олиш билан кифояланилган. Лекин исломий фикрнинг қуввати, Ислом дунёқарашининг юксаклиги рум фикрлари ва дунёқарашидан ғолиб бўлди ва уни парчалаб ташлади. Бу юртнинг аҳолиси мусулмон бўлиб, Исломга кирди ва унинг асосида розилик ва хотиржамлик билан яшади. Бу шундан далолат берадики, Ислом фикрлари рум фиқҳини, рум фикрларини ўчириб ташлаб, унинг ўрнини эгаллади. Бу шарқшунослар айтаётган рум
259-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|